Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАРНИ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ТАДБИРКОРЛАР ЖАЛБ ЭТИЛДИ

×

 2023-10-05 08:10:32    190

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида»ги қарорига кўра, Тошлоқ туманида иссиқлик етказиб беришда шу усул жорий этилди.
— Айни кунларда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадидаги таъмирлаш ишлари деярли якунига етказилди,—дейди Тошлоқ тумани ҳокими ўринбосари Авазбек Деҳқонов. —Шу тариқа тумандаги 52 та умумтаълим мактаби, 17 та тиббиёт муассасаси ҳамда 3 та маданият ва спорт объектлари давлат хусусий шериклик тамойили асосида бошқарувга берилди.
Ҳозирда ушбу объектларда “Rayyona biznes tаʼmir” МЧЖ томонидан модернизация ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 100 га яқин объектларда янги қозонлар ўрнатилиб, ишга туширилди. Шунингдек, 5 минг 350 тонна кўмир келтирилиб, қиш ойлари учун захира яратилди.