Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИМТИЁЗЛАР ИМКОНИЯТ ЯРАТМОҚДА
2023-10-09 14:03:10 219
Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни бандлигини таъминлашга давлатимиз томонидан катта имкониятлар яратиб берилган.
Айниқса “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли кўмагида имтиёзли кредитлар ажратилиши ишсиз аёлларни иш билан таъминланиши, тадбиркорлигини йўлга қўйишига катта туртки бўляпти. Бу имкониятлардан унумли фойдаланиб келаётган хотин-қизларимиз сафи ҳам тобора ортиб бормоқда. Уларнинг орасида ҳунари ортидан яхши даромад олиб оиласи фаровонлигини юксалтириб бораётганлари ҳам борки кўриб ҳавасингиз келади.
Ахшакгузар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Озодахон Содиқова “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган. У ўзининг яшаш хонадонида биттагина тикув машинасида болалар кийим-кечакларини тикишни бошлаган эди. Маҳалла ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан тўққиз миллоин сўм имтиёзли кредит олиб яна қўшимча тикув машиналари сотиб олди. Ҳунарни пухта эгаллаган тикувчига бу имтиёз жуда қўл келди. Маҳалладаги ўзи каби ишсиз аёлларнинг беш нафарини иш билан таъминлаш баробарида ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришга астойдил ҳаракат қилмоқда.
Асосан эркаклар кийимлари ва болалар кийим-кечаклари тикиш билан шуғулланаётган О. Содиқова “Аёллар дафтари”дан чиқиб кичик тадбиркорга айланди. Ҳозирда ишлаб чиқараётган маҳсулотларини ички бозорларга тарқатилади. Сифатли хом-ашёдан фойдаланган ҳолда тикилаётган бежирим кийим-кечакларнинг харидори анча кўпайган.
—Мавсумга қараб ҳар хил турдаги кийим-кечакларни тикишни йўлга қўйганмиз. Бу даражага етиб ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйишимда аввало Президентимизга миннатдорчилик билдираман. Уларни биз каби аёлларга бераётган эътибор ва имтиёзлари туфайли мен каби кўплаб аёллар ўз бизнесини йўлга қўйиб кўплаб ишчи ўринлари яратиб келмоқда. Бу эса юртимизда фаол ва ишбилармон аёллар сафи ортишига катта йўл очиб беради,—дейди О. Содиқова.