Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲУНАРМАНД МАҲАЛЛАДОШЛАРИГА ИШ ЎРНИ ЯРАТМОҚДА

×

 2023-10-09 14:04:36    251

PDF юклаш
Чоп этиш


Оддий темирга ишлов бериб гулдор дарвозалар ясашда ҳунарманддан узоқ йиллик тажриба ва билим талаб этилади.
Тоҳиржон Қаҳҳоров мана ўн йилдирки темир дарвоза ясаш билан шуғулланиб келади. У ҳунар сирларини устози заркентлик Равшанбек Холматовдан ўрганиб бугунги кунда ўзи ҳам кўплаб шогирдларига эга ҳунармандга айланган.
Ахшакгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўзига қарашли бўлган жойда темир дарвоза ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Т. Қаҳҳоров маҳалладаги ишсиз ёшларнинг тўрт нафарига ҳунар сирларини ўргатиб уларни бандлигини таъминлаган. Шогирдлари Самаджон Исмоилов, Азизбек Рўзибоев, Муҳаммадсодиқ Холмашрабов, Эргашали Абдулғаниевлар темирдан  дарвоза ясаш ҳунарини пухта эгаллаб ҳунармандга камарбаста бўлмоқдалар.
—Бу ҳунар сирларини ўрганиш учун камида бир ярим йилдан уч йилгача вақт сарфланади. Ўзим ҳам уч йил давомида шогирдликда юриб бу ҳунарнинг кўплаб жиҳатларини ўргандим. Мана шу олган билимларни ёшларга ҳам ўргатиб уларни яхши усталар сафида кўриш ниятим бор.
Т. Қаҳҳоровнинг айтишича буюртмачиларнинг талабидан келиб чиқиб тайёрланаётган дарвозалар асосан Тошкент, Қўқон ва Бухорогача етказиб берилмоқда. Темир дарвозаларни ясашда буюртмачиларнинг диди, хохиши, дизайни асосий эътиборда бўлиб уларни сифатли маҳсулотдан ясалишига ҳам катта аҳамият қаратилади.
«Ҳунарли киши хор бўлмас» деб бежизга айтилмайди. Сабаби ўрганган ҳунарини хор қилмай уни сарфлай олиши ва бошқаларга ҳам ўргатиб даромад келтириши инсонга ҳам завқ, ҳам ўз ишидан қониқиш ҳосил қилади.