Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
2023-10-10 13:02:13 208
Ахшакгузар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Муҳриддин Неъматжонов иккинчи гуруҳ ногирони. Унга ёшлар етакчиси кўмаги билан мини ер ҳайдаш трактори берилган.
У бу йил хонадонидаги бўш турган 10 сотих ерни ҳайдаб, ишлов бериб шолғом, турп экди. Мавсумда ўз еридан ортиб қўшнилари ерини ҳайдаб қўшимча даромад ҳам қилишга эришди. Имконияти чекланган бўлишига қарамай ўзи меҳнат қилиб томорқасидан унумли фойдаланишга астойдил ҳаракат қилмокда.
—Қўлим, оёғим бут. Аммо соғлигимда жиддий муаммо борлиги сабабли ногирон бўлиб қолганман. Шунда ҳам ўзим меҳнат қилиб оилам рўзғорига қарашсам дейман. Ҳар йили отам билан бирга томорқамизга экин экамиз. Ўтган йили ҳам турп, шолғом экиб 10 миллион сўм даромад қилгандик. Бу йил менга мини ер ҳайдаш трактори беришди. Бу техникадан унумли фойдаланиб томорқамиздаги ерни ҳайдаб бу йил ҳам турп, шолғом экдик. Энди меҳнатларимизга яраша даромад оламиз деган умидимиз бор,—дейди М. Неъматжонов.