Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲУДУД ОБОДЛИГИ ВА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ – АСОСИЙ ВАЗИФА

×

 2023-10-11 09:53:05    205

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманнинг “Ҳонариқ” МФЙда кейинги йилларда кенг кўламли ҳаётбахш ислоҳотлар амалга оширилиб, ҳудуд ободлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда қувонарли ютуқларга эришилмоқда.
Айни пайтда маҳалладаги 783 та хонадонда 4294 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрь кунги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 1,7 км ичимлик суви тармоғи тортилди. 1 та сув иншооти қурилди. Шунингдек, маҳалланинг 5 км ички йўлларига шағал ётқизилди.
Маҳаллада ижтимоий дафтарлар рўйхатига киритилган оилалар билан ишлаш бўйича ҳам ибратли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган 132 нафар оила бекасининг 113 нафари ишсиз сифатида қайд этилган бўлса, қисқа вақт ичида уларнинг 107 нафари иш билан таъминланди. Маҳаллада яшовчи 6 нафар аёлга субсидия асосида тикув машинаси берилди.
Ўз навбатида “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи 56 нафар йигит-қизларнинг 30 нафарга яқинига субсидия асосида меҳнат қуроллари берилишига эришилди.    —Сабзавотчилик маҳалламизнинг драйвери сифатида белгиланган,—дейди “Хонариқ” МФЙ раиси Рўзибой Мирзаев. – Ҳозирда айни йўналишда ҳар бир оила билан ишлаб, томорқадан унумли фойдаланиш ва шу орқали қўшимча даромад манбаини яратиш борасида изчил саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.
“Аёллар дафтари”да турувчи Дилноза Холмирзаева деҳқончилик қилиш учун 15 сотих ер ажратиб берилди ҳамда тикув машинаси совға қилинди. Натижада ушбу оила барқарор даромад манбаига эга бўлди.
Хориждан қайтган 4 нафар хонариқликлар тадбиркорликка жалб этилиб, ўз фаолиятларини бошлашлари учун 20 миллион сўм кредит ажратилди. Тўланбой Раҳмонов ҳам эндиликда ўз оиласи даврасида, аниқ иш фаолияти ва даромадга эга бўлганидан беҳад мамнун.
Айни кунларда “Хонариқ” МФЙда мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган эзгу ташаббуслар ижросини таъминлаш борасида белгиланган вазифалар изчиллик билан олиб борилмоқда. Бу маҳалла ободлигини таъминлаш ва ислоҳотлар самараси ҳар бир оила мисолида яққол намоён бўлишида муҳим омил бўлаётир.