Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЖАҲОЛАТГА — ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
2023-10-11 16:37:10 256
Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий ва маънавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш борасида жамоат ташкилотлари томонидан турли ҳил маънавий-марифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ҳусусан, “Пиёзчилик” МФЙдаги 39-умумий ўрта таълим мактабида юқори синфлар иштирокида "Жаҳолатга-қарши маърифат" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Тошлоқ тумани ҳокимлиги дин ишлари бўйича бош мутахассиси Т.Абдуллаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Қорабоева, туман бош имом-хатиби И.Тўйчиев, туман бош отинойиси М.Нишонова ҳамда хотин-қизлар тарғибот гуруҳи раҳбари М.Жўраевалар иштирок этдилар. Самимий ва суҳбат тарзида ўтказилган тадбирда сўз олганлар ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳимлиги, ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида она Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шу билан бирга тадбирда ўқувчиларни одоб-аҳлоқи, уларнинг ўзбекона кийиниш маданияти, бузғунчи ёт ғоялар таъсиридан асраш, миллий, диний анъаналар, урф-одатлар ҳамда қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш масалаларида ҳам фикр юритилди.