Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПИЁЗЧИЛИК МАҲАЛЛАСИДА ШИРИНЛИКЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦЕХИ ИШГА ТУШДИ
2023-10-12 16:58:11 250
Кейинги йилларда мамлакатимизда яратилаётган имтиёзлар натижасида тадбиркорлар сафи кенгайиб, ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда. Айниқса, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан имтиёзли кредитларнинг мақсадли ажратилиши оилавий тадбиркорликни янада ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда.
"Пиёзчилик" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Гулҳаё Ортиқова қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида 33 миллион сўмлик имтиёз кредит олиб, ўз фаолиятини бошлади.
Тадбиркор Гулҳаё Ортиқованинг маҳалла марказида ширинликлар уйини очилиш маросими бўлиб ўтди. Айни кунларда бу ерда 10 нафарга яқин хотин-қизлар иш билан таъминланди. Қандолатчилик цехида 50 турдаги ширинликлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
Дастлаб, хонадонимизда “By guli“ оилавий корхонасини ташкил этдик, - дейди тадбиркор Гулҳаё Ортиқова. -Кредит маблағлари эвазига ускуналар олиб келиниб, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтирдик. Бу ерда хотин-қизлар учун ўқув курсларини ҳам ташкил этилди. Дастлаб, улар турли хилдаги ширинликларни тайёрлашни ўрганадилар.