Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Мактаб ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш мақсадида тумандаги йирик корхоналар фаолияти таништирилмоқда
2023-10-13 11:41:12 272
Тошлоқ туманида ўқувчиларни мактаб давридаёқ аниқ бир касб-ҳунарни пухта ўзлаштириши учун тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ёшларни касб-ҳунар ўрганишлари учун тумандаги барча умумтаълим мактабларида шарт-шароитлар яратиб берилган. Ҳозирги кунда ўқувчилар 10 та касб-ҳунар ва 2 та хорижий тилларни ўрганишмоқда.
Бундан ташқари, ёшларга касб-ҳунар сирларини мукаммал ўргатиш учун тумандаги йирик корхоналарда саёҳатлар уюштирилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари яқиндан таништирилмоқда.
Куни-кеча ўқувчи қизлар “Amira Textile” корхонаси ҳамда “SMShD tex” масъулияти чекланган жамиятида бўлдилар. Уларга ишлаб чиқарилаётган тирикотаж маҳсулотлари намойиш қилиниб, мутахассислар томонидан жараёнлар тушунтирилди.
Ёшлар корхоналарда замонавий қурулмалар ҳамда тикув машиналарда ишлаб чиқарилаётган кийим-кечакларни тайёрланишини кузатдилар.