Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА “ИССИҚХОНАЛАРДА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРНИ ОШИРИШ” ТЎҒРИСИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-10-14 19:22:02    168

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида иссиқхоналарда маҳсулотлар етиштириш бўйича республика кўргазмали семинари ташкил этилди. Унда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари ҳамда барча вилоятлардан соҳа мутахассислари иштирок этди.
Кўргазмали семинар ташкил этилган "Варзак" МФЙ ҳудудида асосан иссиқхоналарда маҳсулотлар етиштирилади. Шунингдек ҳунармандлар томонидан кигиз маҳсулоти ҳам ишлаб чиқарилади. Мисол учун, Валижон Қурбонов хонадонида иссиқхонада лимон ва сабзавотлар етиштирилмоқда. Иссиқхона асосан кигизда иситилади. Энг муҳим жиҳати бу усул томорқа эгаси учун кам сарф ҳаражатдир. Семинар иштирокчилари ушбу хонадонда бўлиб, иссиқхоналарни кигиз ёрдамини иситиш борасида танишдилар. 
Семинарда иштирок этган Қишлоқ хўжалиги вазири Азизбек Воитов Фарғона вилоятида хусусан Тошлоқ туманида иссиқхоналар кўпайиб бораётганлиги, қиш мавсумида ҳам сабзавотлар етиштириш ҳажми ортаётганлигини таъкидлаб ўтди. Қиш мавсумида иссиқхоналарни табиий ишлаб чиқарилган кигиз билан иситиш қулай ва арзон эканлигини, Бундай илғор тажрибаларни оммалаштириш зарурлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг, семинар иштирокчилар Заркент маҳалла фуқаролар йиғинида 2 гектар ер майдонига барпо этилган иссиқхонада бўлдилар. Бу ерда миришкор деҳқонлар томонидан парваришланаётган лимон, бодиринг кўчатларини кўздан кечирдилар. Меҳмонларга иссиқхонадан унумли фойдаланиш борасида маълумотлар берилди.