Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ: ЮРТДОШИМ БОҒИНГГА БИР НИҲОЛ ҚАДА!
2023-10-16 17:32:34 213
Президентимиз бошчилигида яқинда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг 25 октябридан 1 декабргача бўлган муддатда мамлакатимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” ўтказилишини эълон қилган эди.
Шу тариқа юртимизнинг барча ҳудудларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида кўчат экиш тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказиш режалаштирилди.
Тошлоқ туманида ҳам умуммиллий лойиҳа доирасида кузги мавсумда 169 гектар ерда яшил ҳудудлар ташкил этиб, 342 минг манзарали дарахт ниҳоллари экилади. Айни кунларда туманнинг барча маҳаллаларида кенг кўламли тараддуд ишлари олиб борилмоқда. Кўчат экиш ишларига ҳар бир ҳудуд кесимида алоҳида тайёргарлик ишлари ташкил этилиб, маҳалла фуқаролар йиғинларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси двомида экиш учун турли навдаги кўчатлар тайёрланаётир. Хусусан, “Сўфилар” МФЙда аҳоли хонадонларида бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш борасида катта ҳаётий тажриба бор. Шу боис ҳар йили мамлакатимизда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида маҳалла аҳли фаол иштирок этиб, ўз томорқаларини гўзал табиат масканига айлантирмоқдалар.
—Аввалги йиллари “Яшил макон” лойиҳаси эълон қилинганда 8 сотихлик ер майдонимга олма кўчатини экдим,—дейди “Сўфилар” МФЙда яшовчи Қудратилло Абдуллаев. — Мана, орадан бироз вақт ўтиб фойдасини кўряпман. Тоза ҳаво, гўзал манзарадан баҳраманд олиш билан бирга, боғ мевасини сотиш орқали оиламиз даромади яхшиланяпти. Бу йил ҳам кузги мавсумда экиш учун бўш турган ерларга мева кўчатларини экишни мақсад қилиб қўйдим. Тумандаги “Бесаранг” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси асосан кўчат етиштириш билан шуғулланади. Кўплаб хонадонларда қаламчадан кўчатлар парвариш қилинади. Маҳалла раиси Дилмурод Қосимовнинг қайд этишича, хатлов жараёнида аҳоли хонадонларида 2000 туп терак, павлония кўчатлари парвариш қилинаётгани аниқланди. Ҳозирда бесарангликлар лойиҳа доирасида туман миқёсида кўчатлар етказиб бериш ниятида, тайёргарлик ишларига киришган.