Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
2023-10-19 15:17:35 223
Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида Тошлоқ туманидаги "Яккатут Азизбек Диёри" фермер хўжалиги раҳбарининг фарзанди Азизбек Турғунбоев номидан мурожаат тарқалди.
Мурожаатда 2021 йилда маҳалла учун ўрнатилган сув дренажи учун электрдан қарздорлик 60.000.000 сўмни ташкил этганлиги боис, отаси Улуғбек Турғунбоевни қамаб қўйилганлиги ҳамда “Яккатут ММТП” раиси этиб 5 ойдан бери иш ҳақи тўланмаётганлигини ёзиб ўтган.
Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилди.
Ўрганишлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. "Яккатут Азизбек Диёри" фермер хўжалиги 78 гектар ер майдонида пахта-ғаллачилик йўналишида фойдаланиб келади деб ёзилган, лекин ушбу фермер хўжалигида 48 гектар ер майдони мавжуд. 23 гектар ер майдонида пахта, 25 гектар ер майдонида эса ғалла экиб деҳқончилик қилади.
Туман прокуратурасининг берган маълумотига кўра, Улуғбек Турғунбоев “Яккатут Азизбек Диёри” фермер хўжалиги раҳбари лавозимида ишлаб, умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жиноятини содир этган.
Хусусан, "Учолиш" МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонини суғориш учун ўрнатилган, қуввати 7,5 кВт. бўлган сув насосини туман электр таъминоти корхонасининг ПК-электр ҳисоб дастурига киритилмаган электр ҳисоблагич орқали электр тармоғига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан улаб, 07.08.2020 йилдан 07.08.2023 йилга қадар жами 131,4 минг кВт. соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, туман электр таъминоти корхонасининг 59.130,0 минг сўмлик мулкини яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 30.08.2023 йилда У.Т.Турғунбаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича аниқланган зарарни тўлашдан бўйин товлаб юрганлиги боис, У.Турғунбаев гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, 09.10.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари давомида У.Турғунбаев етказилган зарарни иҳтиёрий равишда тўлиқ қоплаганлиги боис, 11.10.2023 йилда ушлаб туриш бекор қилиниб озод қилинган. Унга муносиб ҳулқ атвордаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.
"Экспо коллор принт текс" тўқимачилик кластери томонидан олинган маълумотга кўра, Улуғбек Турғунбоев 2022 йилда “Яккатут ММТП” раиси этиб лавозимга тайинланган. Шу кунга қадар иш ҳақидан ҳеч қандай қарздорлик мавжуд эмаслиги аниқланди. Ойлик маошлари ўз вақтида бериб борилган.