Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҚАНЖИРҒА МАҲАЛЛАСИДАГИ КЎПРИК ТАЪМИРЛАНИБ, КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

×

 2023-10-19 15:31:41    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ишлаб чиқаришинфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сонли қарорига асосан Тошлоқ туманидаги 4Р 140 “Марғилон шаҳри - Қува тумани - Марҳамат тумани – Аравон ш.” автомобил йўлининг 15 км қисмидаги кўприкни реконструкция қилиш ишлари бошланди. 
“Қанжирға” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Ёзёвонсой ташламаси устида 1967 йилда қурилган давлат аҳамиятидаги ушбу йўл ўтказгич яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги боис «BRK Guliston» МЧЖ томонидан таъмирланмоқда. 
Маълумотларга кўра, мазкур кўприкнинг узунлиги 36 метр, эни эса 12 метрни ташкил этади. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 650 миллион сўмни ташкил этади. 
«BRK Guliston» МЧЖ иш юритувчиси Баҳодир Маматовнинг қайд этишича, ушбу кўприкни реконструция қилиш учун давлатимиз томонидан катта маблағ жалб этилган. Юк кўтариш қуввати замонавий талабларга жавоб бера оладиган, узунлиги 36 метр, эни 16 метр ҳажмга эга кўприкда таъмирлаш ишлари тез ва сифатли олиб борилади. Бунинг учун махсус техникалар, мутахассислар ва ишчи-ходимлар жалб қилинган. Кўприк таъмири учун зарур бўладиган барча қурилиш маҳсулотлари келтирилган.