Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Olmoqning bermog‘i ham bor yohud qora rangli «EQUINOX» qarz evaziga xatlandi

×

 2023-10-20 16:07:30    168

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳаётда баъзида кимдандир нажот кутамиз. Пайти келса ёрдам сўраймиз, муҳтож бўлсак моддий кўмак оламиз, баъзида қарз сўраймиз ёки кредит оламиз. Олмоқнинг бермоғи бор, дейишади. Аммо орамизда олган қарзини вақтида қайтармай, қарз берувчини сарсон қилаётганлар ҳам учраб туради. Яқинда судда шунга ўхшаш иш кўриб чиқилди. Бунда қарз берган банк бўлса, олувчи эса тадбиркорлик  фаолияти билан шуғулланувчи жамият эди.
Ўз вақтида қайтарилмаган кредит қарзи эвазига суд гаровдаги мулкларни ундирувга қаратилишини белгилаб берди.
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг қарздор 
«Дурдонабегим фарм мед» МЧЖдан жами АИТБ  “Ипакйули” банки фойдасига 199 млн сўм ҳамда  АТ“Халкбанк” фойдасига 308 млн сўм кредит қарзи, сўм ундирилиши ва қарздорликни гаровдаги «EQUINOX»  русумли автомашинага қаратилиши ҳақидаги ижро ҳужжатига кўра Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари олиб борди.
«EQUINOX» русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эьлон килиниб,  қидирув жараёнида гаровдаги қора рангли «EQUINOX»  русусмли автомашина ИИБ ЙХҲБ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридан топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди ва ижро йиғими учун 11 694 624 сум ундирилди.
Шундан сўнг ҳам қарздорлик тўланавермаса, қора «EQUINOX»  электрон онлайн аукцион савдосига қўйилади. 
Сотувдан тушган пул маблағлари эса жамиятнинг кредит қарзларини қоплашга йўналтирилади.