Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-10-20 16:11:48    184

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ туманида ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида “SMShD tex” масъулияти чекланган жамиятида ҳамда “Amira Textile” корхонасида бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Дастлаб “SMShD tex” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтган  меҳнат ярмаркасида 200 дан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди. Уларга  корхонада мавжуд мос иш ўринлари таклиф этилди. Асосан аёллар ҳамда болалар учун кийим-кечак тайёрланадиган ушбу корхонада ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар рўйхатга олинди. Ушбу хотин-қизлар ҳунарга ўргатилиб, бандлиги таъминланадиган бўлди. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси “Amira Textile” корхонасида ҳам бўлиб ўтди.  Ҳудудлардан келган хотин-қизлар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Ишчи-ходимларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Ишлаш истагини билдирган аёллар шу ерни ўзида ишга қабул қилинди.