Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУИДА МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2023-10-20 16:22:30    178

PDF юклаш
Чоп этиш


“Заркент” МФЙдаги 12-умумтаълим мактабида ўқувчилар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда  Дин ишлар бўйича қўмитанинг Тошлоқ тумани бўйича бош мутахассиси Т.Абдуллаев ҳамда туман Кенгаши депутати Т.Солиевлар маъруза қилди.
Ўзаро суҳбат тарзида ўтказилган тадбирда сўз олганлар терроризм ва экстремизм ва радикализмнинг ёшлар онгига салбий таъсири, тадбирда ёшларнинг одоб-аҳлоқлари уларда ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, хозирги кундаги ижтимоий тармоқлардаги турли ҳил чақирувларга ва бузғунчиликларга қўшилмаслик кераклигини айтиб ўтдилар.                        
Шу билан бирга тадбирда ўқувчи-қизларнинг одоб-аҳлоқи, уларнинг ўзбекона кийиниш маданияти, уларни бузғунчи ёт ғоялар таъсиридан асраш, миллий, диний анъаналар, урф-одатлар ҳамда қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш масалаларида фикр юритилди. Шунингдек, тинч ҳаётга раҳна солаётган экстремизм ва терроризм каби иллатларга сабаб бўлаётган омиллар мисоллар орқали айтиб ўтилди.
Тадбир якунида ўқувчи ёшларга “Тинчлик қадри” номли фильм намойиш этилди.