Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-10-21 10:57:04    211

PDF юклаш
Чоп этиш


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Тошлоқ тумани ҳокимлигида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш, Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш борасида қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.  
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Элмуродхон Мадаминов сўз олиб, Она тилимизни давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини янада  кучайтириш, уни фақатгина расмий тил сифатида эмас, балки, миллий маданиятимиз, маънавиятимиз тимсоли  сифатида янада бойитиш ҳамда софлигини сақлашда барчамиз бирдек масъул эканимизни таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, байрам тадбирида сўзга чиққанлар миллий қадриятларимиз гултожи бўлган она тилимизнинг тарихимиз ва тақдиримиз, бугунги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини, уни янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Шундан сўнг, истеъдодли ёшлар томонидан Она тилимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари, саҳна кўринишлар намойиш этилди.