Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА АҲОЛИГА ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛДИ

×

 2023-10-23 15:45:08    229

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани марказида аҳолига банк хизматларини кўрсатиш борасида яна бир қулайлик яратилди. Бугун “Агробанк” Фарғона вилояти Бошқармасининг Тошлоқ филиали томонидан “Smart ofis” ақлли шохобчаси фойдаланишга топширилди.
“Smart ofis”- ақлли шохобча бўлиб, банк ходимлари иштирокисиз 24/7 режимида фаолият юритади. Мазкур шохобчада барча турдаги банк операциялари автоматлаштирилган ҳолда хизмат кўрсатади. Ақлли шохобчага картомат, автоматлаштирилган депозит машина (АДМ), видео-теллер машинаси (ВТМ), банкомат, инфокиоска ҳамда Тоучсcреан (сенсорли экран) қурилмалари жойлаштирилган. 
“Smart ofis”- ақлли шохобчасининг очилиш маросимида туман ҳокимини биринчи ўринбосари Камолиддин Умаров, банк ходимлари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Улар шохобчада яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар.