Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БУГУН ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАН СУДИ, ПРОКУРАТУРА ҲАМ ИИБ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-10-24 14:18:35    350

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган  тарғибот тадбирида Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ тумани суди Авазбек Раҳимов суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Олий суд Пленумининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, амалиётга жорий этилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, янги қонунга кўра эндиликда судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилаётгани, апелляция ёки кассация инстанциясининг қарори устидан шикоят (протест) бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилаётгани тушунтириб ўтилди.
Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди. Унда 50 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўрилиб, қонуний баҳо берилди.