Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАҲАЛЛАЛАРДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲА КЎЛАМИ ВА ҚАМРОВИ ТОБОРА КЕНГАЙМОҚДА

×

 2023-10-25 09:24:00    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси кенг қулоч ёймоқда. Бунинг самараси ўлароқ, шаҳар ва туманларимиз, маҳалла ва қишлоқларимизни кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит софлигини сақлаш, мевали ва манзарали дарахтларни кўпайтириш борасида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди. 
Яқинда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” кузги мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу йилнинг 25 октябридан бошлаб кузги дарахт экиш мавсуми эълон қилинди. 
Тошлоқ туманида ҳам “Яшил макон” кузги мавсумига алоҳида тайёргарлик ишлари олиб борилди. Айни кунларда лойиҳа доирасида тумандаги барча маҳаллаларда кўчат экиш тадбирлари ташкил этилмоқда. 
Хусусан, “Сўфилар” МФЙда аҳоли фаоллигида ҳудудларда ҳамда хонадонларда кўчат экиш тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу хайрли тадбирларга маҳалла фаоллари, кўчабоши ҳамда хонадон эгалари масъул сифатида бириктирилиб, мевали, манзарали кўчатлар экилмоқда.