Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАРНИ ЭКИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-10-26 08:48:11    189

PDF юклаш
Чоп этиш


Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов, сектор раҳбарлари ҳамда боғдорчилик, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Унда сўзга чиққанлар экин ерларига тўқсонбости экинларини экишни жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтдилар. Экинлардан бўшаган майдонларни сифатли ҳайдаб, совуққа чидамли экинларни экиш, ердан оқилона фойдаланиш муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланди. Семинарда экиш муддатларини аниқлаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказишни таъминлаш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилди.
Семинарда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов аҳолининг озиқ-овқат, жумладан, қишлоқ хўжалиги махсулотларига бўлган талабини қаноатландириш, ердан самарали фойдаланиб, суғориладиган майдонлардан бир йилда икки-уч марта ҳосил олиш, бунинг учун тупроқнинг мелиоратив ҳолати ҳамда унумдорлигини яхшилаш ҳамда туманда  тўқсонбости экинларини экишни жадаллаштириш зарурлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, семинарда озиқ-овқат захарасини яратиш, ердан унумли фойдаланиб, тўқсонбости экинларини экишни афзалликлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Бундан ташқари дала четларига мевали дарахт кўчатларини экиш бўйича топшириқлар берилди.