Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚДА "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИНИНГ КУЗГИ КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2023-10-27 10:03:47 187
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман ҳокимлиги, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда туман ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб бормоқда.
Бугун ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш тадбирлари давом эттирилди. Уй-жойлар атрофларидаги, йўл ёқалари ва бошқа бўш ер майдонларида турли дарахт кўчатлари ўтказилди.
Тадбирларда аҳоли вакиллари, фаоллар, туман Ободонлаштириш бошқармаси вакиллари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишмоқда. Фарғона-Қува магистрал йўлининг Тошлоқ тумани ҳудудидаги ер майдонида “Яшил макон” боғи яратилди. Шу куннинг ўзида 500 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Дарахт кўчатларини экиш ишларига туман Ободонлаштириш бошқармасидан етарли техникалари ажратилди. Тадбирда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда туман прокурори Шуҳратжон Мусаевлар иштирок этди.
Бундан ташқари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ҳокимлик боғи” ҳам ташкил этилди. Ҳудуддаги нотекис тупроқ қатлами теккисланиб, тупроқ маҳаллий ўғитлар билан бойитилди.