Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

×

 2023-10-30 14:12:54    194

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2023-2024 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Туманда ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, мавсумга тайёргарлик ишлари қатъий назорат қилиб борилмоқда.
Бугун тумандаги ишчи гуруҳ раҳбарлари ва тегишли соҳа вакиллари иштирокида шахсий таркиб жалб этилиб, кучайтирилган тартибда куз-қиш мавсумига тайёргарлик тадбирлари учун йўриқнома жараёни бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев сўз олиб кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда аҳоли муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш бўйича ўрганиш ишларини олиб борилиши ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, белгиланган топшириқлар юзасидан мутассади ташкилотлар ҳамда махсус техникалар мавсумга пухта тайёргарлик кўриш учун ҳудудларга йўл олдилар.