Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИДА МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

×

 2023-10-31 14:08:04    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, Тошлоқ тумани ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули туман Халқ қабулхонаси биносида ўтказилди.
Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди. Фуқароларимиз томонидан асосан кредит ажратиш, оилавий масалалар, ишга жойлашиш, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, ёшга доир болалар пули ва ногиронлик нафақаси олишда ёрдам сўраб ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.
Туман ҳокими фуқароларнинг мурожаатларига ечим топиш юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар бериб ўтиб, натижа учун маълум муҳлатлар белгилади.
Шунингдек, айрим масалалар юзасидан мурожаат эгаларига қонун доирасида ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар бериб ўтди.