Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚЛИК ЧЕМПИОНЛАР МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2023-11-01 16:20:18    219

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 18-22 октябрь кунлари Самарқанд вилоятида спортнинг “Турон” яккакураши (U-11) ёшли ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати спорт мусобақалари ўтказилди. Қувонарлиси ушбу мусобақаларда Тошлоқлик 3 нафар спортчилар Муҳаммаджон Мўйдинжонов 1-ўрин, Рўзимуҳамммад Комилов 2-ўрин, Муҳаммаджон Ҳайдаралиев 2-ўринни қўлга киритиб ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олдилар.
9-умумий ўрта таълим мактабида мусобақа иштирокчилари ва совриндорлари тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Э.Мадаминов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари М.Деҳқонов ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Д.Юлдашевлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари Э.Мадаминов мусобақада иштирок этган спортчилар ва уларнинг ота-оналарини самимий қутлаб, эришилган натижаларда спортчиларнинг мураббийи Шохжахон Набижоновнинг ҳам хизматлари катта эканлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида мусобақа совриндорлари ҳамда мураббий муносиб тақдирланди.