Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЙНИ КУНЛАРДА ТОШЛОҚ ТУМАНИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ЖИДДИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2023-11-04 16:18:36 195
Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш борасида зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тошлоқ туманида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида секторлар кесимидаги ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ҳудудларда кунлик ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тошлоқ туманида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида умумтаълим мактабларида ҳам пухта тайёргарлик ишлари олиб борилди. Президентимизнинг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида»ги қарорига кўра, тумандаги 52 та умумтаълим мактаблари, 17 та тиббиёт муассасаси ҳамда 3 та маданият ва спорт объектлари давлат хусусий шериклик тамойили асосида бошқарувга берилди. Унга кўра, таълим масканларида “Rayyona biznes tаʼmir” МЧЖ томонидан модернизация ишлари олиб борилди.
Шу кунга қадар 41 та умумтаълим мактабларидаги яроқсиз иситиш қозонлари янгиланиб ишга туширилди. Ушбу қозонхоналар қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарувчи мосламалар билан жиҳозланди. Шунингдек, 5350 тонна кўмир келтирилиб, куз-қиш мавсуми учун захира яратилди.
Бугун туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда туман прокурори Шухратжон Мусаевлар 11-, 12-, 40-умумтаълим мактабларида бўлиб, иситиш тизимини холатини кўздан кечирдилар. Ушбу мактаблардаги иситиш қозонлари кўмир ёқилғисига мослаштирилган, тежамкор қозонларга алмаштирилган.