Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДАГИ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

×

 2023-11-07 15:33:58    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида куз-қиш мавсумига кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошлоқ туманида ҳам ижтимоий соҳа объектларида мавсум тайёргарликлари олиб борилмоқда.
Биргина, туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 17 та даволаш-профилактика муассасаларини мавсумга пухта тайёрлаш мақсадида  тиббиёт муассасаларидаги яроқсиз холга келиб қолган иситиш қозонларининг 25 таси янгиланди. Тежамкор, кўмир ёқилғисига мослаштирилган қозонлар учун 1500 тоннадан зиёд кўмир маҳсулотилари етказилди. 
Кўп тармоқли марказий шифохонанинг болалар бўлимида ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари пухта олиб борилди. “Rayyona biznes tаʼmir” МЧЖ томонидан иситиш тизими таъмирланиб, мавжуд 5 та иситиш қозонлари янгиланди. Тумандаги 52- ҳамда 53-сонли оилавий поликлиникаларда ҳам иситиш қозонлари янгиланиб, куз-қиш мавсумида ишлаши учун тайёрлаб қўйилди.
“Rayyona biznes tаʼmir” МЧЖ раҳбари Мирқодир Бобоқуловнинг қайд этишича, тиббиёт муассасаларидаги мавжуд иситиш қозонларига масофадан бошқарувчи мосламалар ўрнатилмоқда. Буларнинг афзалликлари шундан иборатки, марказлашган тизим орқали қозонларнинг ҳарорат даражасини, кўмир ёқилғиси сарфини кузатиб туриш мумкин экан.
Айни кунларда Тошлоқ туманида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва беталофат ўтказиш мақсадида секторлар кесимида штаблар ташкил этилиб, ҳудудларда бу борада амалий ишлар бажарилмоқда. Кунлик ўрганишлар жараёнида ижтимоий соҳа объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларини мавсумга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.