Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАНДАГИ 3- ҲАМДА 4- СЕКТОР ҲУДУДЛАРИДА КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ
2023-11-08 16:09:08 218
Бугун давр шиддат билан ўзгармоқда. Куни кеча дунёнинг ўзга бир минтақасида рўй берган воқеа-ҳодиса лаҳзаларда дунёнинг бошқа бир минтақасида содир бўлиши табиий ҳолга айланган бир даврда фақат огоҳ ва сергак бўлиш тақозо этилади. Чунки, айни дамда дунёнинг турли минтақаларида бўлаётган хунрезликлар, қўпорувчилик ҳаракатлари ҳар бир кишини юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни асрашга ундайди.
Туман ҳокимлиги ҳамда секторлар раҳбарлари иштирокида “Тинчликни асраш – давр талаби” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда сўз олганлар, энг улуғ ва олий неъмат бўлмиш-тинчликни асрашдек улкан масъулият ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги олий бурч эканлигини ҳар бир юртдошимизга тушунтириш, айниқса, ёшларни турли мафкуравий хуружлардан хабардор этиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Йиғилиш давомида маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар аниқ мисоллар билан айтиб ўтилди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари ҳам муҳокама этилди. Сектор раҳбари томонидан аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар тингланди.