Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Халқ депутатлари Тошлоқ туман кенгашининг етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.

×

 2023-11-10 16:32:53    178

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли мутасадди ташкилотлар, секторлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессияда кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарорини Тошлоқ туманидаги ижроси юзасидан туман ҳокими А.Джурабаевнинг ахбороти тингланди.
2023 йилнинг 10 ойи давомида жамоат хафсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғи А.Каттабековнинг ҳамда  Тошлоқ тумани Адлия бўлимининг давлат органлари ва ташкилотларида 2023 йилнинг ўтган вақт давомида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Я.Зулпихоровларнинг ҳисоботлари тингланди. 
Шунингдек, сессияда иқтисодий ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судларининг 2023 йил ўтган 9 ой давомида Тошлоқ туманида олиб борилган фаолиятлари, жорий йилнинг 9 ой давомида тумандаги секторлар фаолияти, давлат дастурларининг ижроси ва туманда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 241-сонли қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар, тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан 2023 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.