Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“ХОТИНҚУМИ” МФЙДА ЯНГИ ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ТОРТИЛМОҚДА

×

 2023-11-14 15:30:50    252

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Тошлоқ туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида пухта тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида белгиланган дастурлар доирасида жойларда кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Давлат дастурига кўра, “Хотинқуми” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Мўжиза кўчасида яшовчи аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти сифатини янада яхшилаш мақсадида 1 дона 250 кВа бўлган янги трансформатор, 150 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 3 км.лик янги СИП кабеллари тортилмоқда.
Ушбу давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида маҳалладаги 200 га яқин хонадонларнинг электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда.