Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲОКИМ ҚАБУЛИДА МУРОЖААТЛАРГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ

×

 2023-11-14 15:57:55    233

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев аҳоли вакиллари билан учрашди. Унда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича муҳокама этилди.  
Қабулда асосан, фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун имтиёзли йўлланма, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратилиши, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва бошқа қатор масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул давомида мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.