Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ!

×

 2023-11-16 16:19:00    233

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, юртимиз бўйлаб 16-ноябрь Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб “Бағрикенглик ҳафталиги” эълон қилинган эди. Шу муносабат билан бугун Тошлоқ туманидаги 34-умумтаълим мактабида ҳафталик доирасида "Ўзбекистон-умумий уйимиз" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Мактаб ўқувчилари билан бўлиб ўтган учрашувда маърузачилар Ўзбекистонда яшаётган турли халқлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, унинг қонуний асосларини яратишга жиддий эътибор қаратилганлиги, ушбу тамойиллар Асосий Қомусимиз ва барча қонунларимизда аниқ ва қатъий муҳрлаб қўйилганлигини таъкидлаб ўтдилар. 
Тадбирда “Бағрикенгик” мавзусидаги видео ролик намойиш этилиб, ўқувчилар томонидан миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашни ифодаловчи чиқишлар намойиш этилди. 
Тадбир давомида мамлакатимизда ёшларнинг тинч ва тотув яшашлари юртимизда турли миллат ва элатларнинг бир тану-бир жон бўлиб яшаб келаётганликлари, бунинг учун берилган неъматларга шукроналик ҳиссини шакллантириш, шунингдек, ҳозирги кундаги ижтимоий тармоқлардаги турли чақирувлар ҳамда бузғунчиликларга тўғри муносабатда бўлиш, терроризм ва экстремизм ва радикализмнинг ёшлар онгига салбий таъсири, ёшларнинг одоб-аҳлоқлари уларда ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш мавзуларида сўз борди.
Шундай тадбирлар 20- ҳамда 35-умумтаълим мактабларида ҳам ўтказилди. Тадбирлар давомида “Ўзбекистон умумий уйимиз” номли видео ролик намойиш этилди.