Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ” ШИОРИ ОСТИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-11-17 17:44:54    242

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Тошлоқ туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида "Муқаддасдир Ватан байроғи" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 
"Муқаддасдир Ватан байроғи" шиори остида ўтказилган тадбирда сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ва ёшлар иштирок этдилар.

 Дастлаб, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев тадбир иштирокчиларини сана муносабати билан муборакбод этди. Ушбу байрамнинг мазмун-моҳияти, байроғимизнинг давлат рамзи экани, унинг ёшларда миллий ватанпарварлик ҳиссини тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида тўхталди. Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъала эканлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда иштирок этган маърузачилар давлат байроғидаги ой ва юлдузлар ҳамда ранглар ҳақида тўхталиб, мовий ранг мусаффо осмон, тинчлик ва осойишталик рамзи экани, буюк саркарда Амир Темурнинг давлати байроғи ҳам мовий рангда бўлгани ва бир туғ остига 27 давлатни бирлаштирганини алоҳида эътироф этишди.
Ёшлар иштирокида Ватанни, истиқлолни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар садоси остида байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди.