Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛАДА ИССИҚХОНА ДАРОМАД МАНБАИГА АЙЛАНГАН
2023-11-21 15:02:15 205
Тошлоқ туманида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилиб, турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун кўмаклашилмоқда.
Шу жумладан “Хонариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси Зикрилло Солижонов ҳам жорий йилда хатлов асосида рўйхатга олинган фуқароларга ҳамда мурожаат қилганларга имтиёзли кредитлар ажратди. Кредитлар эвазига фуқаролар ўз хонадонларига иссиқхоналар барпо этиб, даромад топмоқдалар.
Ҳудудда яшовчи Улуғбек Ортиғалиев Россия Федерациясида ишлаб келар эди. Уни ўзимизда ҳам доимий иш ва даромад билан таъминлаш мақсадида 20 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб берилди. Натижада хонадонида бўш турган 2 сотихли ер майдонига иссиқхона ташкиллаб исмалоқ ва турли кўкатлар экиб дастлабки даромадини олишни бошлади.
-Меҳнат қилган киши кам бўлмас экан. Мана иссиқхонани ташкил қилиб биз ҳам кам бўлмаяпмиз. Етиштирган маҳсулотларимизни уйимизни ўзидан келиб олиб кетишяпти. Энди яна битта иссиқхона ташкиллаш ниятимиз бор. Шундай экан чет давлатга бориб ишлаб келишга ҳам хожат қолмайди. Ўз юртимизда, ўз хонадонимизда меҳнатимиз самарасини кўриб яшаш бахти бошқача экан, -дейди У. Ортиғалиев.