Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА “КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
2023-11-22 14:26:48 203
Вилоят ҳокимининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан 2023 йил 20 ноябрдан 20 декабрга қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди.
Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, ҳокимлик ходимлари, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, мактаб ва мактабгача таълим бўлими, кадастр, қурилиш бўлими, тиббиёт бирлашмалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда коррупцион хавф-хатарларнинг олдини олиш, келиб чиқиш сабабларини барвақт аниқлаш, бундай омилларни тамомила бартараф этиш каби муҳим вазифалар муҳокама этилди. Маърузачилар томонидан коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг асосий тушунча ва тамойиллари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Йиғилиш давомида ҳуқуқ-тартибот идораларининг масъул ходимлари сўзга чиқиб, коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтдилар. Ушбу тарғибот тадбирида вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Фарҳод Нугманов ҳам иштирок этди.