Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-11-22 16:39:51 190
Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев аҳоли вакиллари билан, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан навбатдаги фуқаролар қабули туман Халқ қабулхонасида бўлиб ўтди.
Фуқаролар мурожаатлари қабулида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Қабулда асосан оилавий масалалар, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит ажратиш, субсидия асосида уй-жой билан таъминлаш, даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, бир марталик моддий ёрдам тайинлаш, яшаб турган хонадонини таъмирлаб бериш, кадастр, суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ муаммолар ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Ҳар бир фуқаро билан суҳбат давомида уларга муаммосига бевосита боғлиқ бўлган ташкилот раҳбарлари бириктирилиб ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш ва ишга жойлашиш сингари масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди.