Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
2023-11-23 16:43:10 197
Куни-кеча ижтимоий тармоқларнинг бирида “Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Бесаранг қишлоғи фуқароларидан мурожаат: Қишлоқ одамларининг айтишича, икки йилча аввал Ёзёвон тумани билан боғловчи йўлнинг сув қувури ўтган, бурилиш қисми шу ердаги фермер томонидан бузилган, лекин шу пайтгача тўғрилаб қўйилмаган. Бундан ташқари ўша фермер қишлоқ аёлларини ишлатиб пулини бермаганини ҳам айтишмоқда. Фермер эса ҳар икки масалани ҳам рад этяпти”,-деган мазмунда видео мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузилган. Ўрганишлар бўйича бироз муддатдан сўнг маълум қиламиз.