Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ер – даромад манбаи.
2023-11-24 15:24:42 189
Тошлоқ туманида ҳар қарич ердан оқилона фойдаланиб, ҳалол меҳнат билан катта даромад топаётган миришкорлар талайгина.
Ер – даромад манбаи. Бугунги кундаги шароит ва имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланган юртдошларимиз ўзларининг томорқасини оиласининг асосий даромад манбаига айлантирган.
Тошлоқлик миришкор деҳқонлар ҳам ўз томорқасидан самарали ва унумли фойдаланиб, йил давомида бир неча маротаба ҳосил олишмоқдалар.
Тумандаги “Хотинқуми” маҳалла фуқарорлар йиғинида истиқомат қилаётган Алижон Хошимов бўш турган 15 сотихли ер майдонидан унумли фойдаланиб иккита иссиқхона барпо этди.
—Ўтган йили лимон ҳосилидан 10 миллиондан ортиқ даромад қилдик. Бу йил ҳам ҳосил мўл бўлди,—дейди А. Хошимов. Бундан қаноатланиб қолганим йўқ. Интернетдан қулупнай етиштиришни кузатиб қизиқиб қолдим. Ҳоким ёрдамчиси Тўлқинжон Ибрагимов тавсияси билан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб 700 туп қулупнай кўчатини гидропоника усулида етиштиришни йўлга қўйдим.
Ер билан тиллашиб меҳнатидан қочмай янгиликлар излаган қаҳрамонимиз қулупнай етиштириш усулларини Тошкентга бориб ўрганиб келиб ўзида тажриба қилиш учун Кореянинг “Сольхянг” навли кўчатини парваришлаб ўтган йили қиш мавсумида бир килограммини 130 минг сўмгача сотиб даромад олишга эришди. Бу йил ҳам ҳосил кам эмас. Иссиқхонада кўзни қувонтириб яхши парваришланган қулупнайлар айни ҳосилга кирган. Ноябрь ойидан то май ойигача ҳосил берадиган қулупнайнинг даромади ҳам ёмон эмас.