Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛГАН ФУҚАРО ТАДБИРКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ
2023-11-27 09:16:18 180
Бугунги кунда аёлларимиз орасида ҳам ишбилармон ва тадбиркорлар кўпайиб бормоқда. Уларни қўллаб-қувватлаш ва ўз бизнесларини йўлга қўйишлари учун давлатимиз томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиб шароитлар яратиб берилмоқда.
Шундай ишбилармон аёллар сафи Тошлоқ туманининг “Хотинқуми” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ортиб бормоқда. Улар яратилган шароит ва имкониятлардан тўғри фойдаланиб ҳудудда тикувчилик, қандолатчиликни йўлга қўйиб ишсиз аёллар бандлигини таъминлаб келмоқдалар.
Муштарий Абдуллаева маҳалла ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан 30 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларига хамир қориш учун миксер ва печ сотиб олиб турли ширинликлар ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйди. Ҳозирги кунгача 50 дан ортиқ қиз ва аёлларга ҳунар ўргатиб 5 та ишчи ўрни яратди. Буюртмалар асосида дўконларга ширинликлар етказиб бермоқда.
-Мана шу ҳунар ортидан бир ойда ўн миллионгача даромад қиламан. Мана шу даромадлар ҳисобига келгусида янги ускуналарни ўрнатиб ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтирмоқчиман. Бу эса яна қўшимча ишчи ўрни яратилиб, ҳудуддаги ишсиз аёлларни иш билан таъминлашимга сабабчи бўлади,-дейди М. Абдуллаева.
Бу каби ишбилармон аёллар ҳунар ортидан ҳам даромад орттириб нафақат оиласига кўмакчи бўляпти, балки ўзи каби аёлларни ҳунарли қилиб иш билан таъминламоқда.