Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА МЕВАЛИ ВА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЭКИЛДИ
2023-11-28 13:13:25 163
Тошлоқ туманида Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида маҳаллалардаги бўш жойларга, кўча ва ҳиёбонларга мевали ва маназарали дарахт ҳамда бута кўчатлари ўтқазилмоқда. Аҳоли яшаш манзиллари, корхона ва ташкилотлар атрофи яшил ҳудудларга айлантирилмоқда.
Бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Қалача даҳасида мевали ва маназарали дарахт кўчатлари экилди. Унда ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ойбек Фармонов, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда туман прокурори Шухратжон Мусаевлар иштирок этиб, турли навдаги дарахт кўчатларини экдилар.
Айни кунларда Тошлоқ туманида барча ташкилот ва корхоналар, маҳаллалар фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирокида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирлари давом этмоқда.