Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 3 ДЕКАБРЬ — «ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ» МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-12-05 11:48:10 192
Тошлоқ туманида ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бугун «Уфқ» тўйхонасида Ногиронлар куни муносабати билан туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан байрам тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, бу борада эса мамлакатимизда кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлигини айтиб ўтдилар.
Байрам тадбирида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда туман прокурори Шуҳратжон Мусаевлар тадбир иштирокчиларига эсдалик совғаларини топширдилар. Концерт дастурида санъаткорларнинг чиқишлари намойиш этилиб, тадбир қатнашчиларига байромона кайфият улашилди.