Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИДА ҲАР БИР МУРОЖААТ АЛОҲИДА НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
2023-12-06 13:15:54 170
Бугун Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказди. Унда Халқ қабулхонаси мудири, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди. Туман ҳокими билан мулоқотда фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр, банк кредитлари, моддий ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш каби масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Қабул давомида 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 1 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратиш белгиланди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 4 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.