Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
40-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЯНГИ 140 ЎРИНЛИ ЎҚУВ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.
2023-12-06 17:33:23 160
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси натижасида Тошлоқ туманидаги 40-умумтаълим мактабида қўшимча 140-ўринли ўқув биноси қуриб битказилди. Замонавий ўқув биносини барпо этиш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарф этилди. “Тошлоқ қурилиш ва таъмирлаш” корхонаси қурувчилари томонидан ўқувчилар учун кенг ва ёруғ синфхоналар сифатли қилиб битказилди.
Ушбу бино Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллик байрами арафасида Қалача қишлоғи аҳолиси учун муносиб совға бўлди.
Ўқув биносини очилиш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, секторлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда мактаб жамоаси иштирок этди. Туман ҳокими янги бинода ўқувчиларни ҳар томонлама билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлигини таъкидлаб ўтди. Ёшларни яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда пухта билим олишга чақирди.
Тадбирда мактабни янги биноси қурилишига ўз ҳиссасини қўшган қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди. Очилиш маросимидан сўнг тадбир иштирокчилари бинода ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.