Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БАЙРАМ ТУҲФАСИ: ТОШЛОҚДА ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-12-07 15:04:30    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги арафисида Тошлоқ туманида ҳам кўплаб ижтимоий соҳа объектлари туман аҳолиси учун байрам совғаси сифатида фойдаланишга топширилмоқда. 
Бугун “Қуйи Яккатут” МФЙ ҳудудида 54-сонли оилавий поликлиника биноси фойдаланишга топширилди. 19304 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган ушбу оилавий поликлиника биноси “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси натижасида тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Бунёдкорлик ишларига 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарф этилиб,  замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди.
Янги, замонавий, барча шароитларга эга оилавий поликлиника биносини очилиш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев иштирок этиб, ҳудуд аҳлини ушбу  маскан очилиши билан қутлади. Кейинги йилларда мамлакатимиз тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, секторлар раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида рамзий тасма қирқилиб, янги тиббиёт масканида аҳолига яратилган шароитлар билан танишилди.