Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БАЙРАМ АРАФАСИДА 150 ЎРИНЛИ ЗАМОНАВИЙ БОҒЧА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-12-07 16:34:37    125

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги арафасида “Тоғлиқ” МФЙдаги 27-давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги ва замонавий қиёфада фойдаланишга топширилганлиги 3672 нафар аҳоли истиқомат қиладиган мазкур қишлоқ аҳлига байрам совғаси бўлди.
Инвестиция дастури асосида янги муассаса қурилиши учун 5 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда 150 нафар болажонларни ўз бағрига қамраб олиш қувватига эга бўлди. Асосийси, 25 нафар аҳоли ушбу муассасада ўзларининг янги иш ўринларига эга бўлишди.  
Бундан ташқари, замонавий мебеллар билан жиҳозланган ётоқхоналар, ўйин майдончалари, кўркам ва файзли ошхона болажонларнинг доимий хизматида бўлади.
Боғча биносининг очилиш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, секторлар раҳбарлари, қишлоқ аҳли ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди ва бинода болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.