Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДАГИ 2-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИГА СУНЪИЙ ҚОПЛАМАЛИ ФУТБОЛ МАЙДОНИ ҚУРИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-12-07 17:02:14    141

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 2-умумтаълим мактабида 1 миллиард 200 миллион сўмлик сунъий қопламали футбол майдони ёшлар учун фойдаланишга топширилди. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги арафасида бўлиб ўтган очилиш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман прокурори Шухратжон Мусаевлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида сунъий қопламали футбол майдони барпо этилиши натижасида ўқувчиларни қолаверса, маҳалла ёшларини бўш вақтини мазмунли ўтиши, уларни доимий спорт билан шуғулланишлари учун имкониятлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди. 
Шундан сўнг, маҳалла фаоллари замонавий қиёфага эга бўлган футбол майдонидаги шароитларни кўздан кечирдилар.