Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ ТОШЛОҚ ТУМАНИДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2023-12-07 17:25:43 165
Сана муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб, тадбирда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев кириш сўзи билан очиб, тадбир қатнашчиларини қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди. Туман ҳокими ўз сўзида барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ҳар бир юртдошимиз ўзгача фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонлайдиган айёмга айланганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. “Заковат" интеллектуал ўйинда 25 дан ортиқ жамоалардан 150 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашиб ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда 1-ўрин 2-сонли касб-ҳунар мактабини "Ренессанс" жамоасига, 2-ўрин Ёшлар ишлари агентлиги бўлимини "Ёшлар" жамоасига, 3-ўрин Адлия бўлимини "Адолат" жамоаларига насб этди.
Ҳамкор ташкилотлар томонидан мусобақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.