Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ": МАКТАБ БИНОСИ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАСБ ЭТАДИ
2023-12-07 18:37:30 177
Жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳалар асосида Тошлоқ туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилмоқда.
Тумандаги “Терактаги” МФЙда жойлашган 49-умумтаълим мактаби таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш учун муносиб ҳамда замонавий шарт-шароитларни яратиш мақсадида илгари сурилган ташаббус ғолиби деб топилган эди. Натижада мазкур ўқув масканида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида қўшимча 144 ўринли ўқув биноси қуриб битказилди. Бино қурилиши учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарф этилди.
Бугун ушбу ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман прокурори Шуҳратжон Мусаев ҳамда маҳалла фаоллари, мактаб жамоаси иштирок этди. Меҳмонларга замонавий барпо этилган бинода ўқувчилар учун яратилган шароитлар таништирилди.