Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИСИГА ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ СОВҒАСИ – ХОНАДОН КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ
2023-12-09 13:36:08 199
Давлатимиз раҳбари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, қўллаб-қувватлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.
“Садда” МФЙ, А.Навоий кўчасидаги кўп квартирали уйда жойлашган хонадонларнинг бири оилавий болалар уйи тарбияланувчиси Зиёдахон Акрамовага туҳфа этилгани ҳам ана шундай эътибор намунаси бўлди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Ўрмонжон Каримов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Ўз навбатида Зиёдахон Акрамова меҳмонлар билан мулоқотда Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирди ва келажакда эл-юртга садоқат билан хизмат қиладиган инсон бўлишини таъкидлади.