Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Тошлоқ тумани ҳокими 1-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

×

 2023-12-13 15:58:33    156

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Абдуқаҳҳор Джурабаев ёшлар билан учрашиб, бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида суҳбатлашди.
Хусусан, Тошлоқ туманида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд ёшларга моддий ва бошқа турдаги амалий кўмак бериш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шу куни туман ҳокими 1-сектор биносида ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини ҳам тинглади. Ёшларнинг муаммолари бўйича ишга жойлаштириш, контракт тўлови, моддий ёрдам кўрсатиш каби мурожаатларни имкон қадар ҳал этиш чоралари тўғрисида масъулларга топшириқлар берди.