Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“Ташаббусли бюджет”: Бугун тумандаги 3 та умумтаълим мактабларида 180 ўринли қўшимча ўқув бинолари фойдаланишга топширилди

×

 2023-12-13 16:37:05    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Тумандаги 21-умумтаълим мактабига “Обисиё” маҳалласида филиал 2 қаватли 180 ўринли бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. “Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги иккинчи мавсумида таълим муассасаси учун қўшимча янги ўқув биносини қуриш юзасидан илгари сурилган таклиф жамоатчилик фаоллигида 7 мингтадан кўп овоз тўплади.  Лойиҳага кўра, 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, замонавий, барча шароитлар эга ўқув биноси барпо этилди. 
Бугун ушбу янги ўқув биносини очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман прокурори Шухратжон Мусаевлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.  Улар янги ўқув биносида ёшларга яратилган шароитлар билан танишдилар.